Ҳукумат ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, Тожикистонда юз берган кучли ёмғир оқибатида нобуд бўлганлар сони 17 кишига етди. Қутқарувчилар яна тўрт киши – уч аёл ва бир эркак жасадини топган. Ҳалок бўлганларнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Хатлон вилоятида олиб борилган қутқарув иши сел туфайли 100 бош чорва нобуд бўлгани ҳам маълум бўлди.

Бир неча ҳудудда йўллар тўсилган, уйлар, бинолар сув остида қолган, ўнлаб автомобиллар оқимдан зарар кўрган.

Қўмита аниқлик киритишича, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда фавқулодда вазият оқибатини бартараф этиш давом этяпти.

Тожикистонда 27 август куни содир бўлган кучли ёмғир сув тошқини, сел ва тош кўчишига сабаб бўлди. Aввалроқ 13 нафар қурбон ҳақида хабар берилган эди.

ЎзА