АҚШ ва Хитойнинг барқарор иқтисодий алоқаси, икки мамлакат ўртасида англашилмовчилик чиқиб турса-да, бутун дунё учун муҳим. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Қўшма Штатлар савдо вазири Жина Раймондонинг Пекинда берган баёнотидан қуйидаги иқтибосни келтирган:
– Бу муносабат мураккаб, кескин. Айрим масалаларда келишмаймиз. Менимча, тўғридан-тўғри, очиқ ва амалий ҳаракат қилсак, биз тараққиётга эришамиз.
Унинг таъкидлашича, иқтисодиёт билан боғлиқ барқарор ўзаро муносабат бутун дунё учун “жуда муҳим”.
Вазирлик маълум қилишича, Раймондо 27-30 август кунлари Пекинда расмийлар ва тадбиркорлар билан маслаҳатлашув ўтказган. Июнь ойида давлат котиби Энтони Блинкен, июлда эса молия вазири Жанет Йеллен ва Президентнинг иқлим бўйича махсус вакили, собиқ давлат котиби Жон Керри Пекинга ташриф билан боришган эди.
ЎзА