Маълумотларга кўра, Россия – Украина низоси оқибатида ҳалок бўлган оддий аҳоли вакиллари ва ҳарбий хизматчиларнинг умумий сони ярим миллион. Бу ҳақда пайшанба куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари Дикарло маълум қилди:

– Биз фақат тасдиқланган қурбонлар ҳақида гапиряпмиз, ҳақиқий рақам янада юқори бўлиши мумкин. Украина зиддияти туфайли бир ярим йил давомида камида 9 444 тинч аҳоли вакили, жумладан, 545 бола нобуд бўлган. Жароҳатланган ўн етти мингга яқин одамнинг 1156 нафари вояга етмаган.

Унинг таъкидлашича, Россия Қора денгиз ташаббусидан чиққач, можаро авж олган. Натижада Украинанинг Қора денгиз ва Дунай портлари инфратузилмаси зарар кўрган. Айни ҳолат бутун дунё миқёсида ўта муҳтож аҳолига озиқ-овқат экспортини хавф остига қўйди.

БМТ раҳбари ўринбосари “Ҳозир Украинага гуманитар ёрдам режаси доирасида 1,7 миллиарддан зиёд ёки эълон қилинган 3,9 миллиард долларнинг 44 фоизини олдик”, дея донорларга миннатдорлик билдирди.

 

ЎзА