24 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев видеоконференция тарзида Йохеннесбургда ўтаётган БРИКС XV саммитида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Президент Тоқаев 24 август куни БРИКСга аъзо давлатлар XV саммити доирасида бўлиб ўтадиган “BRIKS Plus” форматидаги давлат раҳбарлари мулоқотига видео орқали уланади”, дейилган баёнотда.
Қайд этилишича, ЖАР Президенти Сирил Рамафоса таклифига биноан, Қозоғистон раҳбари йиғилишда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси сифатида қатнашади ва нутқ сўзлайди.
22 август куни бошланган БРИКС йиғилиши 24 августгача давом этади.
ЎзА