Хитой мустақил ташқи сиёсат юритиб келмоқда ва тарихан тўғри йўлдан кетяпти, дея баёнот берди ХХР раиси Си Цзиньпин БРИКС саммити иштирокчиларига йўллаган мурожаатида. Мурожаатни мамлакат савдо вазири Ван Вэньтао ўқиб эшиттирган.
Хитой мустақил, тинч ташқи сиёсат олиб боряпти, биз ягона тақдирга эга инсоният ҳамжамияти қуришни қўллаб-қувватлашга содиқмиз”, – деган Си Цзиньпин.
Етакчи қўшимча қилишича, Хитойда гегемонликка интилиш учун сабаб йўқ. Республика тарихнинг тўғри томонида мустаҳкам турибди ва тинчликни қарор топтиришдек улуғ ғояни илгари суриш тамойилига қатъий амал қилади.