Вильнюсдаги Литва парламенти биноси ёнида сиртига “бомба” сўзи ёзилган қути топилди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
Шубҳали жисм қайд этилгач, полиция “Қалқон” режасини жорий қилди. Воқеа жойига “Aрас” аксил террор отряди сапёрлари етиб келди. Полиция, ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам машинаси ҳам ҳозир бўлган.
Пойтахт полицияси тез орада “Қалқон” режаси бекор қилингани, қути бўш эканини маълум қилди.