Бугун бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳига ташриф буюрди.
Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришга қаратилган «Ibrat camp Top 100 Universitetlar» лойиҳасининг ёзги учинчи мавсуми фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу лойиҳа иштирокчиларга жаҳоннинг энг нуфузли олийгоҳларига кириш ва ўқиш учун грант ютишда керакли маслаҳат, билим ҳамда кўникмаларни ўргатишга қаратилган.
Пресс-тур иштирокчиларига “IBRAT Academy” иловаси тақдимоти ўтказилди. Иловадан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, хорижий тилларни тез ва ўзбек тилида осон ўрганиш мумкин.
Шунингдек, журналистлар дарс жараёнлари ва тадбирларда иштирок этди, ментор ва лойиҳа қатнашчилари билан суҳбатда бўлди.
Моҳигул Қосимова,
Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА