Сизга маълумки, кредит – модул тизими Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида ҳам жорий этилган.
Шундай бўлишига қарамасдан тизим тўлиқлигича ўзлаштирилмаганлиги, фанларни танлаш имконияти йўқлиги ҳақида талабалар ўртасида турли баҳслар бор. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов бу ҳақида ўз фикрини билдирди.
– Олий таълимда қамровни оширдик, энди сифатни ҳам оширишимиз керак. Жаҳон стандартида сифатни таъминлаш усули бу кредит – модул. Энди босқичма – босқич барча курсларга жорий этилябди. Бу аслида талаба учун бир имконият, фанлар қисқартирилаябди мустақил тайёрланиш учун. Институтга киргандан кейин ўқиш керак.
Тўлиқ видеони ЎзАнинг YouTube каналида кўришингиз мумкин.
Сардорбек Поёнов, Аброр Содиқов (видео), ЎзА.