Туркиянинг Диёрбакир вилоятида ҳаво ҳарорати 47 даражага кўтарилиб кетди. Натижада кўчалар ҳувиллаб қолди, ресторан бизнеси сезиларли зарар кўрмоқда, деб ёзди «Hürriyet» газетаси.
Якшанба куни ушбу мамлакатга навбатдаги жазирама тўлқини ёпирилди, айрим вилоятларда 46 даража иссиқ кузатилган. Экспертлар аҳолини, алоҳида зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликка чақирмоқда.
“Диёрбакирда ҳарорат мавсумга хос бўлмаган даражада исиб кетди. Одамлар кундуз куни кўчага чиқмасликка ҳаракат қилаётгани боис, ресторанлар бўшаб қолган”, – дейилади хабарда.
ЎзА