АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Нигер Президенти Муҳаммад Базум билан телефон орқали суҳбатлашди ва исёнчиларни президент ва унинг оиласини озод қилишга чақирди.
Мали ва Буркина-Фасо БМТ Хавфсизлик кенгашини Нигерда ҳарбий тўнтариш билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишга масъул, деб ҳисоблайди. Шу боис халқаро ташкилотни минтақада ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олишга чақиради, деб хабар тарқатди Мали ташқи ишлар вазири Абдулай Диоп икки мамлакат ТИВ раҳбарлари БМТ Хавфсизлик кенгашига йўллаган қўшма мактубига таяниб.
Мали ва Буркина-Фасо вазиятга музокаралар ёрдамида ечим топишга интилаётгани, Нигерга ҳарбий аралашувларни қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган.
***
Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС), БМТ ва Африка Иттифоқи делегациясининг Нигерга сешанба куни режалаштирилган ташрифи амалга ошмади.
“Миссия Нигернинг ҳарбий ҳукуматидан музокараларга ҳали тайёр эмаслиги ҳақида хабар олгач, тўхтатилди”, – дейилади ҳамжамият сайтида эълон қилинган хабарда.
Хабарда таъкидланишича, ЭКОВАС Нигерда конституциявий тартибни ўрнатиш учун зарур бўлган барча чорани кўради”.
** *
Ҳарбий тўнтариш натижасида лавозимидан четлатилган Нигер бош вазири Ухумуду Муҳаммаду мамлакат Президенти Муҳаммад Базум ўз ваколатини ҳали топширмаганини, давлат тузилмаларини қайта тиклаш имкони ҳали мавжудлигини маълум қилди.
“Президент истеъфо бермади. Хунта Нигерда давлат тузилмаларини ва конституциявий тартибни мустаҳкам ушлаб тургани йўқ. Давлат тузилмаларини қайта тикласа бўлади”, – деган у New York Times газетасига.
***
CNN телеканали хабар қилишича, АҚШ давлат департаменти раҳбарининг ўринбосари Виктория Нуланднинг Нигерга уюштирган сафари натижа бермаган.
Телеканал маълумотларига кўра, ташриф натижасида вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш эҳтимоли бироз пасайган, чунки бу минтақада истиқомат қилаётган аҳоли манфаатига ҳам тўғри келмайди. Шу билан бирга, Нуланд президент гвардияси қўмондони генерал Абдурахмон Тчиани билан учраша олмаган. У, шунингдек, лавозимидан четлатилган Президент Муҳаммад Базум билан ҳам кўриша олмаган”, – дейилади хабарда.
***
Нигер аҳолиси 25 миллион кишига яқин, ҳудуди нуфузи 200 миллиондан ортиқ бўлган қўшниси Нигерия ҳудудидан ҳам катта. Энг сўнгги хабарларда Нигер қуролли кучлари сони 30 минг кишидан иборатлиги айтилади. 2025 йилгача армия сонини 50 минг, 2030 йилда эса 100 минг кишига етказиш режалаштирилган.
Ҳарбий хизматга 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган йигитлар чақирилади, хизмат муддати икки йилдан иборат. Мудофаа харажатларига бюджет маблағларининг 2,4 фоизи ажратилади.
С.Раҳимов, ЎзА