Танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жонажон Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, фидойи замондошларимизнинг ёрқин сиймолари акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарларнинг анъанавий “Ватан учун яшайлик!” Республика танловини эълон қилади.

Танловга 2022 йилнинг 1 августидан 2023 йилнинг 15 августига қадар республикамиздаги вақтли матбуот ва адабий нашрларда эълон қилинган ёки китоб ҳолида чоп этилган бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги асарлар тақдим этилиши мумкин. Уларда замондошларимизнинг фидокорона меҳнатлари, заҳматкаш халқимиз амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ҳаёт, маънавий-маърифий соҳалардаги оламшумул ўзгаришлар, буюк аждодларимизнинг бой илмий ва маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ишончли таъминлаш мақсадида Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти тарғиботи, юртимиз ободлиги, миллий қадриятларимиз ва ёш авлод камоли, миллий ғурур ва ифтихор, Ватан туйғуси, Истиқлол ғоялари ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билан тараннум этилиши лозим.

Танлов иштирокчилари (муаллиф аризаси ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорт нусхаси, манзил ва боғланиш телефон рақамларини илова қилган ҳолда) ўз ижодий ишларини “Ватан учун яшайлик кўрик-танловига деб кўрсатган ҳолда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси манзилига юборишлари мумкин.

Юборилган ижодий ишлар 2023 йилнинг 18 августига қадар қабул қилинади ҳамда танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами арафасида диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Қўшимча маълумот олиш учун телефон: (71) 231-83-67.

ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ, АЗИЗ ИЖОДКОРЛАР