РФ Президенти Владимир Путин рақамли рубль жорий этиш ва тегишли электрон платформа яратиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинган.
Миллий валютанинг қўшимча шакли мавжуд пул версиялари билан бирга чиқарилади. Энди Россия рубли уч хил шаклга эга: нақд, нақдсиз ва рақамли.
Қонунга мувофиқ, банк оператори – махсус ахборот тизими орқали рақамли рубль платформасидан фойдаланган ҳолда амалиётни янги формат ёрдамида амалга ошириши мумкин.
ЎзА