Бугун “Twitter” компаниянинг ижтимоий тармоқдаги шу номли расмий аккаунти ўзгартирилди.

Аккаунт аватари кўк қуш тасвиридан қора фондаги оқ “Х” ҳарфига ўзгарди. “Twitter” эгаси Илон Маск ўз саҳифасида компания қароргоҳининг янги рамзи проекцияси билан суратини жойлаштирди.

Миллиардер аввалроқ “x.com” домени энди фойдаланувчиларни “Twitter”га тўғридан-тўғри йўналтиришини айтган эди. 1 июнь куни тадбиркор компания номини алмаштириш режаси ҳақида гапирди. 22 июнь куни компания рамзида қуш ўрнига “Х” пайдо бўлишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022 йил 27 октябрда Маск “Twitter”ни сотиб олиш бўйича 44 миллиард долларлик келишувни ёпди. Сўнгра дарҳол компания раҳбариятидаги айрим ходимлар, жумладан, бош директор Параг Aгравал ва молия директори Нед Сегални ишдан бўшатди. AҚШ Қимматли қоғоз ва биржа комиссияси маълумот базасига жойлаштирилган ҳужжатдан маълум бўлишича, Маск директорлар кенгашини ҳам тарқатиб юборди ва компаниянинг ягона раҳбари бўлиб олди.

ЎзА