Ўзбекистон Президентининг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида 2022 йил 1 июлга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган 1227 та кўп квартирали уй-жойлар, бошқарувчи ташкилотларга бириктирилиши айтилган эди.
Лекин қарорда кўзда тутилган бу ишлар негадир жойларда тўлиқ амалга ошмаяпти. Илгари халқ тилида “ЖЭК” дея юритилган, бугун бошқарув компаниялари сифатида фаолият юритиб келаётган ташкилотлар нечоғлик ўзини оқламоқда? Ушбу компанияларнинг вазифалари нималардан иборат? Нега аҳолида бу ташкилотларга нисбатан эътирозлар пайдо бўлмоқда?
Шу ва бошқа ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги мутахассислари билан суҳбатда бўлдик.
Бу юзасидан видеода батафсил