Япония ҳукумати Ҳиндистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги ҳамкорлик ер юзида тинчлик ва фаровонликни таъминлаш учун муҳим аҳамият касб этади, деб ҳисоблайди.
Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хироказу Мацуно Ҳиндистон Бош вазири Модининг АҚШга сафарини шарҳлар экан, шундай деди:
– АҚШ ва Ҳиндистон халқаро миқёсда тинчлик ва фаровонликни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. Биз ҳар икки давлат билан турли соҳада икки томонлама ҳамда хавфсизлик бўйича тўртлик (Австралия, Ҳиндистон, Япония ва АҚШ) мулоқоти гуруҳида шерикликни давом эттирамиз.
ЎзА