Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида «Пахтакор» жамоаси ўз майдонида «Навбаҳор» клубини қабул қилди.
Тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Пахтакор” жамоаси аъзоси Тиаго Безерра иккинчи бўлимнинг 77-дақиқасида жарима майдонидан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Шу тариқа, “Пахтакор” ва «Навбаҳор» жамоаси ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА