ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Якунланган 2022/2023 ўқув йилида туман бўйича умумтаълим мактабларини жами 571 нафар ўқувчи битирган бўлса, шундан 16 нафари олтин медалга ва 4 нафари кумуш медалга муносиб, деб топилди. Бундан ташқари, қатор битирувчилар муддатидан олдин олий таълим даргоҳлари талабаси бўлди.

Ўз билими ва салоҳияти билан тенгдошларига ўрнак бўлган ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар ҳамда уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Тадбир доирасида шунингдек, “Замонавий мактаб” даражасига муносиб, деб топилган тумандаги бир нечта умумтаълим мактаби жамоасига Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тайёрланган махсус сертификатлар топширилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА