Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов “CAFA Nations Cup“ турнири иккинчи турида Туркманистонга қарши ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини икки бора аниқ нишонга олди. Бу билан Элдор Шомуродов терма жамоа сафидаги голлари сонини 36 тага етказиб олди ва “оқ бўрилар” либосида энг кўп гол урган футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, истеъдодли ҳужумчимиз Элдор Шомуродовга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп голни Максим Шацких киритган эди. Максим терма жамоадаги фаолияти давомида 34 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА