Мамлакатимиз самбочилари Қозон шаҳрида 15-21 июнь кунлари ўтказиладиган “Динамо спорт ўйинлари”да иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Динамо” спорт жамиятининг ташкил топганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган мазкур спорт ўйинлари 11 спорт тури бўйича бўлиб ўтади.
Самбо беллашувларида юртимиз шарафини Асадбек Обидов, Азам Рашидов, Дилшод Йўлдошев, Сарбон Эрназаров, Элёр Ҳожимаматов, Ихтиёр Эшмуродов, Нурбек Тўраев сингари бир қатор маҳоратли спортчилар ҳимоя қилади.
Т. Рўзиев, ЎзА