ФОТОРЕПОРТАЖ

“CAFA Nation’s Cup” турнири гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Туркманистон-Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтди. Унда футболчиларимиз ёрқин ўйин намойиш этиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўйинида ўзгариш бўлди. 52-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи гол ҳам яна ўша Элдор номига қайд этилди. Маҳоратли ҳужумчимиз 86-дақиқада ўз номини иккинчи бор таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, вакилларимиз гуруҳдаги очколари сонини 6 тага етказиб олди.

 Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА