Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Тошкентдаги Махтумқули қўчасига ташриф буюрди

2017 йил май ойида ўзбек ва туркман халқлари боқий дўстлиги ҳамда қардошлигининг ёрқин намунаси сифатида Тошкент шаҳрида Махтумқули номидаги кўча ва унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилган эди.

Давлат раҳбарлари машҳур туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули ёдгорлиги пойига гул қўйдилар.

afe9015f-4b3d-4d2e-53c1-3b722c16555d.jpg

Шавкат Мирзиёев монументнинг мазмун-моҳияти, бу ерда амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.

Атрофи обод сўлим хиёбон Гурбангули Бердимуҳамедовга катта таассурот қолдирди. Туркман халқи, адабиёти ва маданиятига кўрсатган ҳурмати учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

 

Аловуддин Ғаффоров, ЎзА