ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги “Қиличбозлик мажмуи”да 2008 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича U-15 мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг бош мақсади мамлакатимиз ҳудудларида қиличбозлик спортини оммалаштириш ва тарғиб қилишдан иборат. Таъкидлаш жоиз, бу каби мусобақалар орқали  Ўзбекистон миллий терма жамоаси захираси учун спортчилар саралаб олинмоқда.

Сабля йўналишининг яккалик баҳсларида Карина Қурбонова, Шаҳзода Абдуллажонова, Севара Ғаниева, Жулдусхон Дарябаева, Азим Шокиров, Артур Бекжонов, Саидраҳим Алиев, Иван Дубинин каби ёш спортчилар ғолиблик шоҳсупасидан ўрин эгалладилар.

Эртага, 9 июнь куни сабля йўналишининг жамоавий баҳслари бўлиб ўтади.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА