Бугун, 3 июнь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида дзюдо бўйича 2006-2008 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида анъанавий халқаро турнир бошланди.

Ўндан зиёд давлатнинг маҳоратли ёш спортчилари қатнашаётган мазкур мусобақада Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги 20 нафар спортчидан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзолари ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мусобақалар 5 июнга қадар давом этади.

Т.РЎЗИЕВ,  

ЎзА