Қуёш юзасида Ер ўлчамидан тўрт баробар катта доғ пайдо бўлди, деб ёзмоқда Ladbible.com сайти.

Хабарда айтилишича, доғ шу даражада каттаки,  уни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.

Қуёш юзидаги доғ умуман олганда муаммо эмас, лекин у қандайдир хавфли ҳодисанинг  хабарчиси бўлиши эҳтимоли ҳам бор, дейди мутахассислар.

Қуёш доғи, Қуёшнинг юза қисми ҳисобланади. Бу қисм Юлдузнинг ўраб турган қисмига қараганда совуқ. Қуёш доғи оддий ҳодиса бўлиб, Қуёш ичидаги улкан энергия манбаи уни беқарор қилиши мумкин.

Қуёш доғи баъзан қуёш портлаши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, бундай пайтда Қуёш юзасидаги кўп миқдорда фотонлар коинотга тарқалади. Уларнинг айримлари Ердан бир неча баробар катта бўлади. Бундай ҳодисалар  электрон қурилмалар ишига ҳалақит беради ва дунё бўйича электр таъминотининг узилиб қолишига сабаб бўлади.

Қуёшнинг энг йирик портлаши  X-класс портлаш дейилади ва у ҳақиқатан ҳам жуда улкан бўлади, дейилади хабарда.