Мамлакатимизда ўтказилаётган “Баҳор нафаси” халқаро санъат фестивали доирасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси ижодий сафар билан Қорақалпоғистон Республикасига келди.
Ижодий жамоа дастлаб Хўжайли туманидаги 1-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди. Шимолий-ғарбий ҳарбий округида маданий тадбир уюштирди.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик ва мусиқали театрида пойтахтлик театр усталари томонидан тайёрланган “Асл хазина” номли спектакль намойиш этилди. Ушбу мусиқали комедия Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими А.Пармонов томонидан саҳналаштирилган бўлиб, инсонларни ҳалол меҳнат қилишга, тўғрисўзликка, аждодлардан мерос қадриятларни асраб-авайлашга чорлайди.