Аргентинада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида давом этаётган Жаҳон чемпионатининг кеча тунда ўтказилган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Д” гуруҳи: Бразилия-Доминикан Республикаси – 6-0, Италия-Нигерия – 0-2.

“С” гуруҳи: Япония-Колумбия – 1:2, Сенегал-Исроил – 1:1.

Бугун, 25 майдан 26 майга ўтар кечаси “Е” гуруҳидаги Уругвай-Англия, Тунис-Эрон, “Ф” гуруҳидаги “Франция-Гамбия, Гондурас-Жанубий Корея жамоалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси жой олган «А» гуруҳининг 3-туридан ўрин олган ўйинлар 26-27 май кунлари ташкил этилади.

Унда 1/8 финал босқичига чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал этган Аргентина Янги Зеландия билан Ўзбекистон Гватемала билан куч синашади.

Ўзбекистон – Гватемала учрашувининг ҳаками этиб мисрлик Муҳаммад Маъруф белгиланган. Унга марокашлик Закария Бринси ва жазоирлик Аббос Акрам қанотларда ёрдам кўрсатади. Тўртинчи ҳакам сифатида мавританиялик Абдулазиз Буҳ фаолият олиб боради. VAR тизимида эса мисрлик Амр Эл-Шинави ва марокашлик Ҳамза Эл-Фариқ иш юритади.

Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, “А” гуруҳида Аргентина 6 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, Янги Зеландия 4 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Б» гуруҳида 2-тур ҳолатида АҚШ 6 очкога, Словакия ва Эквадор 3 очко жамғаришган.

“С” гуруҳида Колумбия 6 очкога, Япония 3 очкога, Исроил ва Сенегал 1 очко жамғаришган. “Д” гуруҳида Нигерия 6 очко, Бразилия ва Италия 3 очко йиғишган.

“Е” гуруҳида Уругвай ва Англия 3 очкога, “Ф” гуруҳида Гамбия ва Жанубий Корея 3 очкога эга.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА