Туркия футбол бўйича 2028 ва 2032 йилги Европа чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қилади. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси УEФАга расмий ариза топширди.

«Евро-2028» мезбонлигига туркияликлардан ташқари Буюк Британия – Ирландия ҳамкорлиги даъвогарлик қилаётган бўлса, «Евро-2032» мусобақасини ўтказиш учун Италия асосий номзод саналади.

«Евро-2028» ва «Евро-2032» учун айнан қайси мамлакатлар мезбонлик учун кураш олиб бориши ва номзод ҳисобланиши масаласида УЕФАнинг октябрь ойида ўтказиладиган Ижроия қўмитасида қарор қабул қилинади, дейилади хабарда.

ЎзА