Осиё футбол конфедерацияси аёллар футболи бўйича «Париж-2024» Олимпия ўйинларига саралашнинг 2-босқичи қайси саналарда ўтишини тасдиқлади. Унга кўра, ушбу босқич ўйинлари жорий йилнинг 23 октябрь – 1 ноябрь кунлари ташкил этилади.

Мазкур босқичда КХДР, Япония, Австралия, Хитой, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Вьетнам, Хитой Тайпейи, Таиланд, Филиппин, Ҳиндистон, Эрон терма жамоалари баҳс олиб боради.

Иккинчи даврага қуръа ташлаш маросими 2023 йил 18 май куни Куала-Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида бўлиб ўтади, дейилади ОФК матбуот хизмати хабарида.

ЎзА