ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 5-12 апрель кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган анъанавий XVI халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган халқаро турнирда 10 та тур ўйналди. Рейтинг натижаларига қараб икки – “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган 250 нафарга яқин шахматчи ўз имкониятини синовдан ўтказди.  Бугун эса турнирнинг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Халқаро шахмат федерацияси номидан иштирок этаётган Володар Мурзин турнир ғолиби, деб эълон қилинди.  Унга медаль ҳамда 5 минг АҚШ доллари насиб этди. 2-ўрин озарбойжонлик Вугар Расулов бўлди. Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов 3-ўрин билан кифояланди.

Аёллар ўртасида эса Нилуфар Ёқуббоевага тенг келадигани топилмади. Кейинги ўринларни эса  Афруза Ҳамдамова ва Салтанат Муратова эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган пул мукофотлари, медаллар билан тақдирланди.

ЎзА фотомухбири 
Муҳаммад АМИН олган суратлар.