Франциянинг Сен-Дизье шаҳрида теннис бўйича давом этаётган ITF M25 тоифасига кирувчи турнирда иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ярим финалда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.
Хабар берганимиздек, саралаш ўйинларини муваффақиятли ўтказган теннисчимиз илк даврада франциялик Ҳуго Понтикони 6/1, 6/1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Чорак финалда Султонов германиялик Флориан Броскага қарши кортга чиқди. 1 соат 27 дақиқа давом этган ўйинда теннисчимиз рақибини 6:1, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
Энди Ҳумоюн ярим финалда М.Мартино — Л.Пуллан ўйини ғолибига қарши кортга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.
ЎзА