Бугун, 31 март куни Coca Cola Суперлигасининг 4-тур учрашувлари бошланади. Тур доирасида иккита учрашув ўтказилади. «Сурхон» Тошкентда «Бухоро»ни қабул қилса, Фарғонада «Нефтчи» ОКМК билан рўбарў келади.
Шунингдек, 4-турнинг эртага, 1 апрель куни ўтадиган ўйинларида “Навбаҳор” – Сўғдиёна”, “Қизилқум”-“Насаф” учрашувлари, 2 апрель куни “Бунёдкор” – “Турон”, “Металлург” – “Пахтакор”, 3 апрель куни эса “Олимпик” – «Андижон” жамоаларининг ўйини билан 4-турга якун ясалади.
4-турдаги «Нефтчи» – ОКМК “дуэли” турнир марказий ўйинларидан бири бўлиши кутилмоқда. Айнан ушбу учрашув кейинги турларда етакчилар сафи қандай кўриниш олишини белгилаши мумкин бўлади, назаримизда
Эслатиб ўтамиз, 3-тур ўйинларидан кейин Ўзбекистон Суперлига баҳсларида 9 очко жамғарган “Нефтчи” жамоаси пешқадамлик қилаётган бўлса, худди шундай очкога эга “Бунёдкор” тўплар нисбатига кўра, 2-ўринда бормоқда. 6 очкога эга “Навбаҳор”, ОКМК ва “Насаф” кейинги поғоналардан жой олиб турибди.
Т.Рўзиев,
ЎзА