ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги 1-спорт мактабида 2006-2007 йилларда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

Унда барча шаҳар ва туманлардан жами 100 нафарга яқин ёш спортчи иштирок этди. Улар белгиланган масофага югуриш ва узунликка сакраш бўйича ўзаро беллашди.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Чингиз Норбоев, Жонибек Нурабуллаев, Кенжабой Байрамов, Мақсуд Қувончбоев ғолибликни қўлга киритди. Қизлар ўртасида Интизор Тилепбергенова, Ойзода Шарофатдинова, Шаҳноза Жумабоева, Рамила Наврўзбоева, Сарвиназ Саттарова юқори натижа кўрсатди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА