Таиландда ўтадиган ва жаҳон чемпионатига йўлланма берадиган Осиё Кубоги U-17га қуръа ташланди. Маросимни Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақаларни ўтказиш Департаменти раҳбари, ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов олиб борди.

Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 2018 йилги қитъа чемпионатида ёмон натижа (16 жамоа орасида 14-ўрин) қайд этгани учун охирги саватчадан жой олганди. Қуръа натижаларига кўра, Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси гуруҳда Япония, Ҳиндистон ва Вьетнамга қарши ўйнайдиган бўлди.

«А» гуруҳи:  

1. Таиланд

2. Яман

3. Малайзия

4. Лаос

«B» гуруҳи:  

1. Корея Республикаси

2. Эрон

3. Афғонистон

4. Қатар

«C» гуруҳи:  

1. Тожикистон

2. Австралия

3. Саудия Арабистони

4. Хитой

«D» гуруҳи:  

1. Япония

2. Ҳиндистон

3. Вьетнам

4. Ўзбекистон

Мусобақа 15 июндан 2 июлгача Бангкок ва Чонбури шаҳарларида ўтказилади.Ўзбекистон U17 жамоаси биринчи ўйинини 17 июнь куни Японияга қарши ўтказади. 20 июнь куни Ҳиндистон, 23 июнь куни Вьетнамга қарши ўйинлари билан гуруҳ баҳсларига якун ясайди.

 

ЎзА