Бугун Саудия Арабистони Вазирлар Маҳкамаси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади, деб хабар берди “Рейтер” ахборот агентлиги.

Мамлакатнинг ШҲТга қўшилиши Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўтган йил декабрь ойида Саудия Арабистонига амалга оширган ташрифи чоғида муҳокама қилинган эди.

Ташкилот низомига кўра, тўлақонли аъзо бўлишдан олдин мулоқот бўйича ҳамкор мақоми  берилади.

Экспертлар фикрича, ушбу қарор ХХР ва Қироллик ўртасида энергетика соҳасидаги кўп йиллик яқин ҳамкорликдан сўнг қабул қилинди. Хитой ўтган йил кунига 1.75 миллион баррель маҳсулот сотиб олиб, Саудия нефтининг асосий харидори сифатида АҚШни анча ортда қолдирди.

ЎзА