ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

“Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники!” шиори остида ўтказилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва талаба-ёшлар иштирок этди. Унда Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди. Шунингдек, турли соҳада юксак марраларга эришаётган ва юртимиздаги янгиланишлар самарасида ўз касби орқали обрў-эътибор топган ҳамюртларимиз муҳим сиёсий жараён  ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Тадбир доирасида  эстрада юлдузларининг концерт дастури  барчага хуш кайфият ва янада кўтаринкилик бағишлади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА