Бугун Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича ўтаётган жаҳон чемпионати яккалик баҳслари якунига етади.
Унда энг оғир вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади ва икки дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари ҳамда «Париж-2024» Олимпиадасига сўнгги рейтинг очколари учун татамига чиқади.
Жумладан, вазни +78 кг. бўлган Рината Илматова илк баҳсини Ли Фонтейнга (Франция) қарши ўтказса, +100 килограмм тоифасида Алишер Юсупов — Азамат Чотчаев (Баҳрайн)/Ерассил Кажбаев (Қозоғистон) билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова вазни 52 килограммгача бўлган дзюдочилар орасида кумуш медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА