Франциянинг Сен-Дизье шаҳрида теннис бўйича ITF M25 тоифасидаги халқаро турнирнинг илк баҳсини ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов муваффақиятли ўтказди.

Халқаро мусобақанинг саралаш турлари якунланиб, асосий босқич беллашувлари бошланди.

Ўзбекистон стол тенниси федерациясидан маълум қилишларича, Ҳумоюн Султонов илк даврада франциялик ракетка устаси Ҳуго Понтикони 6/1, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнирнинг 1/8 финал босқичига йўл олди.

ЎзА