Бугундан мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи

бошланди. Бу ой дунё бўйлаб ислом динига эътиқод қилувчилар 30 кун давомида муайян муддат егулик ва ичимликдан ўзини тияди.

Бинобарин, дунёнинг турли бурчакларида муслимларнинг ноз-неъматдан воз кечиш тартибида фарқ мавжуд. Яъни, Рамазон ойида рўза тутиш муддати, жойига қараб, 13-15 соатга тўғри келади. Масалан, Муқаддас ойнинг биринчи кунида энг узун рўза шимолий кенгликда кузатилади. Гренландиянинг Нуук номли ҳудудида мусулмонлар 15 соат 21 дақиқа истеъмол қилмайдилар. Энг қисқа рўза эса Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда – 13 соат 23 дақиқага тенг.

“Анадолу” хабарига кўра, аксарият мусулмон мамлакатларида 2023 йил Рамазон 23 мартдан бошланади.

Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, БАА, Қувайт, Баҳрайн, Фаластин, Сурия, Яман, Миср, Ливан, Судан, Ливия, Тунис ва Эрон ҳукуматлари пайшанба кунидан Рамазон кириб келганини эълон қилди. Иордания, Ўмон, Жазоир, Мавритания ва Марокашда бугун ярим ой кузатилгандан сўнг тегишли эълон ўқилади.

Озарбайжонда Рамазон ойи муносабати билан Кавказ мусулмонлари идораси Ғозийлар кенгаши фатво чиқарди. Ҳужжатда айтилишича, Шамахи Астрофизика расадхонасидан келган хатга кўра, бу йил Рамазон ойи 23 мартдан бошланади. Мамлакатда Рамазон байрами 21-22 апрель кунлари нишонланади.

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ҳам 2023 йилдаги муқаддас ойнинг боши ва охирини белгилади – 22 март-20 апрель. Рўзанинг биринчи куни 23 мартга тўғри келади. Ой 21 апрель куни улуғ ифторлик байрами – Рамазон ҳайити билан якунланади.

Муслимлар учун фарз ойи ҳисобланган Рамазон исломнинг беш арконидан биридир. Бу ой кундузи овқатланиш ва суюқлик ичишдан бош тортилади.

 

ЎзА