Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида таэквондо WТ бўйича поёнига етган Беларусь очиқ чемпионатида Ўзбекистон спортчилари 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Мусобақаларда иккинчи таркиб билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Омонжон Отажонов 54 килограммда олтин, Ирода Миртожиева аёллар ўртасида +73 кило оғирликда кумуш ҳамда Диёр Тўхлибоев 68 килода,  Марат Мавлонов +87 килода, Озода Собиржонова 62 килограммда бронза медалларига сазовор бўлди.

ЎзА