Эндиликда автомобилга тақиқ бор ёки йўқлигини my.gov.uz орқали текшириш имконияти мавжуд. Ушбу хизмат орқали юридик ва жисмоний шахслар ўзларига тегишли бўлган автотранспорт воситаларига тақиқ мавжудми ёки йўқлигини текширишлари мумкин.
Муҳими, автотранспорт воситаси ўзингизга тегишли бўлиши керак. Бош ишончнома ёки ишончнома асосида автотранспортни бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олмайди.
My.gov.uz орқали тақиқни текшириш хизмати – бепул. Жавоб ҳам бир зумда тақдим этилади.
Маълумот учун: мазкур хизмат орқали суд, ички ишлар, солиқ ва божхона органлари, Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан қўйилган қарздорлик, кредит мажбурияти, ижро ҳужжати ва бошқа сабабларга кўра белгиланган тақиқларни аниқлаш имконияти мавжуд.
ЎзА