20 февраль, тунги соат 20:07 да Туркиянинг Ҳатай вилоятида яна 6,4 балли зилзила содир бўлди.
Маълумотларга кўра, Туркия – Сурия чегарасидаги Ҳатай вилоятининг Самандағ(5,8 балл) ва Дефне(6,4 балл) шаҳарлари зилзила ўчоғи бўлган.
Айни пайтда турк аҳолиси учун навбатдаги хавф: Искандарунда денгиз сатҳи кўтарила бошлагани, денгизга яқин ҳудудлар цунами ҳавфидан огоҳлантирилаётгани айтилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Ҳатай 6,4 магнитудали зилзиладан кейин бир соат ичида 12 марта силкинган.
Содир бўлган дахшатли зилзила камераларга тушиб қолган.
Ҳудудлар электр тармоғидан узилган. Қулаган бинолар ичида одамлар бор.
Зилзила оқибатида Туркиянинг Самандағ шаҳрида (Ҳатай вилояти) бошига бетон бўлаги тушиб кетган аёл киши ҳалок бўлди. Дефне шаҳрида камида 4 киши вайроналар остида қолиб кетган, дея хабар берди CNN Türk телеканали.
Вице-президент Фуат Октай ўз баёнотида Туркия жануби-шарқида камида 8 киши янги зилзила оқибатида жароҳатланганини айтди.
Суриянинг Ҳалаб шаҳрида эса ушбу зилзила оқибатида камида 6 инсон жароҳат олган.