Панамада мигрантларни олиб кетаётган автобус жарликка тушиб кетган. Натижада камида 33 киши қурбон бўлгани айтилмоқда. Маҳаллий Siglo газетасининг ёнғинга қарши кураш хизматига таяниб ёзишича, яна 23 йўловчи турли даражада жароҳат олган.
Газетанинг ёзишича, автоҳалокат маҳаллий вақт билан соат тахминан 4:40 да рўй берган. Чирики провинциясида мигрантларни олиб кетаётган автобус қоядан пастга тушиб кетган. Ҳалокат содир бўлган пайтда автобусда 60 га яқин йўловчи бўлгани айтилмоқда.
Аввалроқ Панама Президенти Лаурентино Кортисо ижтимоий тармоқ орқали йўл транспорт ходисасида 15 йўловчи ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эди.