“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Айни кунларда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, керакли ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда. Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишмоқда. Муҳими, эндиликда улардаги баъзи касалликларнинг барвақт олди олинишига ҳам эришилади.

Хизматчилар саломатлигини кўрикдан ўтказиш жараёнлари жорий йилнинг 20 февралига қадар давом этади.

 

ЎзА