Туркия ҳукумати зилзила ва унинг оқибатлари ҳақида фейкларга қарши кураш ҳамда шубҳали хабарларни текшириб кўриш учун махсус сервисни ишга туширди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Республика Президенти администрациясининг коммуникациялар бўйича бошқармаси бошлиғи Фахреттин Алтунга таяниб ёзмоқда.
“Одамларнинг фойдаланиши учун ёлғон хабарлар ҳақида маълум қилувчи сервис ишга туширилди”, – деган Фахреттин Алтун агентлик берган хабарда.
“Сиз иловани телефонингизга юклаб олишингиз ва зилзила ҳақида тўқиб чиқарилган ва тарқатилаётган шубҳали ёки ёлғон хабарлар ҳақида маълум қилишингиз мумкин”, дейилади хабарда.