Хабарингиз бор, Расул Кушербаев Ўзбекистон Табиат ресурслари вазири — Азиз Абдуҳакимовнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди ва Табиат ресурслари вазирлигида аллақачон ўз фаолиятини бошлаб юборган.

Доим халқ ичида туриб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган Қонунчилик палатасининг собиқ депутати бугун янги жамоа, янги лавозимда қандай ишлайди?

У соҳа билан қанчалик таниш ва айни кунда соҳа муаммоларини нималарда кўрмоқда?

Пойтахт атмосферасининг бузилишига сабаб бўлаётган асосий омиллар борасида унинг фикри қандай?

Қандай қилиб экология соҳаси ходимларини босимлардан муҳофаза қилиш мумкин?

Бугун вазир маслаҳатчиси илгаригидек аҳоли муаммоларига қулоқ тута оладими?

Ўзбекистон Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ЎзА мухбирининг шу мазмундаги саволларига жавоб берди.

P/S: Тўсатдан хонасига кириб боришимизни кутмагани боис, Расул Кушербаев аввалига хайрон бўлди. Мақсадимизни билгач, вазирликда иш фаолиятини бошлаганига ҳали ҳеч қанча вақт бўлмагани, соҳага энди киришиб, уни изчил ўрганишга ҳаракат қилаётган бир пайтда интервью бериш ноқулайлигини айтиб ҳижолат бўлди.