Ҳиндистон ва Қувайтда давом этаётган халқаро турнирларда иштирок этаётган теннисчиларимиз Нигина Абдураимова ва Ҳумоюн Султонов бугун, 27 январь куни ярим финал ва чорак финал ўйинларини ўтказди.
Ҳар иккаласи рақибларини томошабинлар сафига кузатиб қўйди.
Пуна шаҳрида ўтаётган «W40 Pune» турнирининг ярим финалида Нигина Абдураимова россиялик Валерия Савинихни мураккаб кечган учрашувда 6/4, 2/6, 6/4 ҳисобида доғда қолдирди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Қувайтнинг Ал-Заҳра шаҳри кортларидаги халқаро турнирда қатнашаётган Ҳумоюн Султонов ярим финалда нидерландиялик Сидан Понтйодикромо билан куч синашди. Ҳамюртимизнинг катта устунлигида кечган ўйинда ҳисоб 6/3, 6/2 кўринишида Султонов фойдасига ҳал бўлди.
Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мазкур турнирнинг ярим финалида Ҳумоюн 1/4 финалда баҳс олиб бораётган туркиялик Ерел ва марокашлик Бенчетрит жуфтлигининг ғолиби билан баҳс олиб боради.
Т.Рўзиев, ЎзА