Бугун Куала-Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси қароргоҳида Таиландда ўтадиган соҳил футболи бўйича 2023 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон «B» гуруҳида БАА, Эрон ва Малайзия термаларига қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, қуръа натижасида «А» гуруҳидан Таиланд, Баҳрайн, Афғонистон, Саудия Арабистони жой олган бўлса, «C» гуруҳида Япония, Ливан, Хитой, Индонезия, «D» гуруҳида Уммон, Фаластин, Кувайт ва Қирғиз Республикаси терма жамоалари баҳс юритадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё кубоги баҳслари жорий йилнинг 16-26 март кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида ташкил этилади.
Т.Рўзиев, ЎзА