Жанубий Кореяда 13-17 ёшли қишки спорт турлари атлетлари учун ўтказилган “Орзулар дастури” лойиҳасида қатнашган фигурали учиш бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Амалия Сулаймонова 1-ўринни эгаллади.

2026 йил Италиянинг Милан ва Кортина д’Ампеццо шаҳарларида ўтадиган қишки Олимпия ўйинларида иштирок эта оладиган ёш авлод вакилларининг имкониятларини синовдан ўтказишга қаратилган спорт тадбирида 25 та мамлакатнинг 130 нафарга яқин атлетлари ўз маҳоратини намойиш этди.

Ҳамюртимиз Амалия Сулаймонованинг “Орзулар дастури”даги чиқиши ҳакамлар томонидан энг юқори балл билан эътироф этилиб, олтин медалга лойиқ кўрилиши мамлакатимизда қишки спорт турларини янада ривожлантириш, истеъдодли ёшларни камолга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самараси дейиш мумкин.

Т. Рўзиев, ЎзА