ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизда умумий мукофот жамғармаси 18 минг АҚШ доллари бўлган “Central Asia Chess Cup 2023” халқаро шахмат турнири старт олди. Турнирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 57 нафар шахматчи ғолиблик учун баҳсга киришди.
Халқаро шахмат академиясида бўлиб ўтган очилиш маросимида FIDE президенти маслаҳатчиси Берик Балдабаев ва Марказий Осиё мамлакатлари FIDE 3,4 зонаси президенти Ҳусан Турдалиев иштирок этди ҳамда иштирокчиларни нуфузли турнир билан табриклади.
Шунингдек, очилиш маросимида мамлакатимизнинг 5 нафар иқтидорли шахматчисига “Sharja Masters 2023” турнирида иштирок этиш учун йўлланма тақдим этилди.
«Марказий Осиё кубоги» турнири 24 январга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА