Беш кунлик яккаланиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 инфекциясига чалинган ҳолатда кўриладиган эпидемиологик чоралар бўйича янги тавсияларни эълон қилди.
ЖССТ маълум қилишича, ниқоб тақиш ҳали ҳам COVID-19 га қарши муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Ташкилот вирус тарқалишининг ҳозирги суръатидан келиб чиқиб, аҳолини маҳаллий эпидемиологик вазият қандай бўлишидан қатъий назар ниқоб тақишга чақирмоқда.
Коронавирусга учраган одамнинг ёнида бўлганда, одамлар кўп бўлган жойларда ҳамда ёпиқ ва шамоллатилмаган хоналарда ўтирганда албатта ниқоб тақиш шарт эканлиги айтилмоқда.
Шунингдек, ЖССТ маълум қилишича, COVID-19 га чалинган бемор тезкор тестдан ўтганда салбий натижа кўрсатса яккаланиш муддатини қисқартириши мумкин. Янги тавсияда коронавирус аломатлари бўлган лекин тестдан ўтказилмаган бемор учун 10-кун яккаланиш лозимлиги айтилади.
Аввалроқ ЖССТ беморни 10 кундан кейин уйига жавоб беришга ва касаллик кетгандан кейин ҳам яна уч кун яккалаб қўйишни тавсия қилган эди.
COVID-19 га қарши тест топширганда ижобий натижага эга бўлган, лекин коронавируснинг ҳеч бир аломати кўринмаган шахсларга ЖССТ беш кунлик яккаланишни тавсия қилмоқда.